ИАТА: 2015 йилда авиаҳалокатлар сони қисқарди

Жаҳон 15 Февраль 2016 1200

2015 йилда авиаҳалокатлар ва улар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари қисқарди, дея хабар бермоқда Интерфакс Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ИАТА) томонидан берилган янги статистик маълумотларга манба кўрсатган ҳолда. Статистикага терактлар вақтидаги ҳалокатлар ва самолётни қасддан йўқ қилиш ҳолатлари киритилмаган.

2015 йилда учишлар вақтидаги 68 та ҳолат қайд этилган бўлиб, 2014 йилда мазкур кўрсаткич 77 тани ташкил этган эди. 2015 йилда фақат 4 та ҳалокат ўлим билан якунланган, мазкур кўрсаткич 2014 йилда 12 та ҳолатни ташкил этган эди.
Ўлим ҳолатларининг умумий миқдоридан келиб чиқиладиган бўлса, бу ҳайратланарли даражадаги хавфсиз йил бўлди” – дея хабар бермоқда ИАТА.

2015 йилда самолёт қулаши ҳолатларида 136 та киши ҳалок бўлган, 2014 йилда уларнинг сони 641 тани ташкил этган.

Қайд этилишича, ўтган йили Франция ва Мисрда содир бўлган йирик авиаҳалокатлар статистикага киритилмаган, чунки Germanwings учувчиси Андреас Лубиц самолётни бортдаги йўловчилари билан қасддан ҳалокатга дучор қилди, «Когалимавиа» рейсидаги портлаш техник носозлик сабабли эмас, бортга ўрнатилган бомба туфайли юз берган. Агар мазкур ҳалокатлар оид маълумотлар ҳисобга олинганида, 2015 йилда қурбонлар сони 510 кишини ташкил этган бўлар эди.

ИАТА таркибига 260 та авиакомпаниялар кирган, бу эса дунёдаги 83 фоиз ҳаво алмашинувларини ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар