Исроилда автобус автофалокатга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 15 Февраль 2016 923

14 февралда Исроилнинг марказий қисмида юк машинаси ва автобус тўқнашиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

Қутқарув хизмати вакили маълумотларига кўра, қурбонлар сони ошиши мумкин.           

Автофалокат Латрун вилояти яқинидаги йўлда кечки пайт юз берди. Автобус Қуддусдан Бней-Бракка кетаётган бўлган. "Израиль 24" порталининг маълумотларига кўра, автобус катта тезликда йўл четида турган ва йўлнинг қатнов қисмини қисман эгаллаб турган юк машинасига келиб урилган. Маҳаллий журналистларнинг таъкидлашича, қурбонлар орасида болалар ҳам бор.  

Воқеа жойига полиция ходимлари ва қутқарувчилар етиб келган. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган йўл ёпиб қўйилган. IsraelInfo портали маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси омон қолган ва сўров қилиш учун ҳибсга олинган.

Айни вақтда ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар