Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 7 февралда ракета-ташувчининг учирилишида иштирок этганлар шарафига уюштирилган банкетда "кўпроқ ишчи сунъий йўлдошлар" учирилиши зарурлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.

"Космик аппаратнинг инқилоб ва мустақиллик йўлида муваффақиятли парвози Шимолий Корея халқига ишонч берди ва мамлакат ривожланишига тўсқинлик қилмоқчи бўлган душманларига зарба берди", деб айтди Ким Чен Ин.

Банкетнинг расмий қисмидан кейин Шимолий Кореяда машҳур бўлган "Моранбон" қизлар поп гуруҳи чиқиши бўлиб ўтди.