Леонардо ДиКаприо Британия кино ва телевидение академияси BAFTA’нинг 69-тақдимотида режиссёр Алехандро Иньяриттунинг "Омон қолган" фильмидаги бош роли учун йилнинг энг яхши актёри деб топилди. Шунингдек, бу фильм энг яхши фильм деб топилди. Бу ҳақда SkyNews хабар бермоқда.

"Актёр сифатида менга кўплаб британиялик артистлар таъсир ўтказган. Хусусан, мен бир британ актёри – жаноб Том Хардига миннатдорчилик билдиришни истардим", деб айтди ДиКаприо ўз миннатдорчилик нутқида.

ДиКаприо, шунингдек, энг яхши режиссёр мукофотини олган Иньяриттуга "ҳақиқий дўсти"га айлангани учун миннатдорчилик билдирди.