Миср президенти: Ливия халқи НАТО кучлари киргандан кейин экстремистлар асирига айланди

Жаҳон 15 Февраль 2016 3082

НАТО кучлари 2011 йилда Ливияга киргандан кейин бу давлат халқи жиноий тўдалар ва экстремистлар асирига айланди. Бу ҳақда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий "Jeune Afrique" журналининг янги сонида чоп этилган интервьюсида айтиб ўтди


"НАТО кучлари Ливияга киргандан кейин бу давлат халқи ўз ҳолига ташлаб қўйилди, жиноий тўдалар ва экстремистлар асирига айланди", деб айтди ас-Сисий.

Ас-Сисийнинг фикрича, у ерда маълум вақтдан кейин "давлат институтларини тиклаш, қурол-аслаҳани мусодара қилиш ва армияга ёрдам кўрсатиш керак бўлган". "Бироқ булардан бирортаси қилинмаган", деб айтди ас-Сисий.

"Ливиядаги бетартиблик давом этмоқда, муаммолар мураккаблашмоқда. Экстремизм илдиз отган ёки унга нисбатан фаол қаршилик кўрсатилмаётган барча жойда вазият таназзулга учрайди", деб таъкидлаб ўтди ас-Сисий.

Кўпроқ янгиликлар