NYT: Зика вируси туфайли Обаманинг Кубага ташрифи бекор қилиниши мумкин

Жамият 15 Февраль 2016 1214

АҚШ президенти Барак Обаманинг Кубага уюштириши кутилаётган тарихий ташрифи Лотин Америкадан бутун дунёга тарқалиши бошланган Зика безгаги туфайли бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар тарқатган.

Обама бу ташрифни жуда истаётгани айтилган.

"Обама ўз президентлигининг охирги йилида Кубага боришни истамоқда. Президент ёрдамчиси бу сафар кейинги ойдаёқ амалга ошиши мумкинлигига ишора қилганди, аммо тиббиёт ходимлари яқин вақт ичида Зика безгаги Кубага ҳам кириб келиши мумкинлигини башорат қилишган, шу туфайли Обаманинг нияти амалга ошмай қолиши мумкин", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, президентнинг хорижий сафарлари юзлаб ходимлар иштирокида уюштирилади. Ходимлар орасида ҳомиладорлар ёки келгусида фарзанд кўришни режалаштирганлар бўлиши мумкин.

Қон сўрар пашшалар орқали юқадиган Зика вируси келтириб чиқарадиган безгак инсон ҳаёти учун таҳдид уйғотмайди. Аммо касалликка чалинган ҳомиладор онадан фарзандига юқса, болада микроцефалия (бошнинг меъёрдан кичик бўлиши)ни келтириб чиқаради. Вирус кам ўрганилган, вакцина ва самарали даво чораси ишлаб чиқилмаган.

Зика вируси 1947 йилда аниқланган. Биринчи марта у Угандада Зика ўрмонида яшовчи макака маймунларида аниқланган. Орадан бир неча йил ўтганидан сўнг касаллик инсонларда ҳам қайд этилди. Микронезия ва Полинезияда касаллик урчиган 2007 йилга қадар Зика вируси инсонларда камдан-кам ҳолатларда аниқланган. Аниқроғи, жами бўлиб 15 ҳолатда касалланиш кузатилган. Гарчи асосан пашшалар орқали юқса ҳам, инсондан инсонга жинсий йўл билан ҳам ўтиши мумкин. Кўпчилик касалликни тик оёқда ўтказиб юборишади ва шифокорларга мурожаат қилишмайди.

Вирус келтириб чиқарадиган Зика безгаги енгил кечади ва ўлимга олиб келмайди. Касаллик конъюнктивит (кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши), бош ва бўғинлар оғриғи, яллиғланиш жараёнлари, алоҳида ҳолатларда эса кўнгил беҳузур бўлиши ва қайт қилиш, ошқозонда бузилиш ва оғриқларни келтириб чиқаради.

"Яхши янгилик шундаки, Зика Эбола каби ўлимга олиб келмайди. Лекин бу вирус ҳомиладор аёллар ва фарзанд кўриш ниятида бўлган аёллар учун хавфли ҳисобланади", деган Обама ўз интервьюсида.

Ҳозиргача Обама ёки унинг маъмуриятидагилар Кубага ташриф бўйича режанинг ўзгаргани ҳақида айтишмаган. Бундан олдинроқ, январь ойида АҚШ Молия вазири Жейкоб Лью Куба пойтахти Пуэрто-Рикога мамлакатнинг молиявия муаммоларини муҳокама қилиш учун ташриф уюштирганди. АҚШ вице-президенти Жозеф Байден эса февраль ойи охирида Мексикага боришни режалаштирган. Икки мамлакат ҳам Зика вируси тарқалиши хавфи остидаги мамлакатлар ҳисобланади. Бундан ташқари, АҚШ президенти маъмурияти вакилларидан иборат катта делегация 2016 йилги Ёзги олимпиадага мезбонлик қиладиган Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрига сафар қилиши мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар