Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ливанни мағлуб этди

Спорт 15 Февраль 2016 3606

14 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу ўйин Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоанинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувда голларни Элдор Шомуродов ҳамда Сервер Жепаров киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги расмий ўйинлари Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасида март ойида бўлиб ўтади. Бабаян шогирдлари 24 март куни Филиппин, 29 март куни эса Баҳрайнни Тошкентда қабул қилади.

Айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичида 6 ўйиндан кейин 15 очко тўплаган ҳолда, “H” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги КХДР терма жамоаси ҳисобида 7 ўйиндан кейин 16 очко бор.

Ўртоқлик учрашуви.

14 февраль, Дубай.

Ўзбекистон – Ливан 2:0

Голлар: Э. Шомуродов, С. Жепаров

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акром Комилов, Камолиддин Тожиев, Отабек Шукуров, Даврон Хошимов, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Болтабоев, Станислав Андреев, Сервер Жепаров, Элдор Шомуродов, Игор Сергеев

Захира: Элдор Суюнов, Шуҳрат Муҳамадиев, Шерзод Аъзамов, Жавлон Мирабдуллаев, Азим Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов, Достон Ҳамдамов, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев.

Кўпроқ янгиликлар