Куба пойтахти Гаванада Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл ва Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастроларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

“Фидель Кастро билан учрашув унинг Гаванадаги уйида бўлди. Улар қатор масалалар, жумладан, халқаро муносабатларга оид саволларни муҳокама қилдилар”, -дейди патриархнинг матбуот котиби руҳоний Александр Волков. Унинг айтишича, Фидель Кастро патриарх Кириллнинг папа Римский Франциско билан учрашуви муҳим аҳамият касб этишини билдирган. Патриарх Кирилл Кастро билан аввал ҳам 2008 йил 20 октябрь Гаванада учрашган.