Покистонда 14 февраль куни темир йўлни кесиб ўтишда тўхтаб қолган микроавтобусни поезд уриб кетиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда тиббиёт ходимларига асосланган ҳолда AFP хабар тарқатган.

Бу воқеа мамлакатнинг йирик шаҳри Карачидан 170 км шимолда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу тўқнашув оқибатида поезддагилардан ҳеч ким жабрланмаган.