Ижтимоий тармоқларда кекса ёшдаги қозоғистонлик жуфтликнинг биргаликдаги турмушининг 60 йиллик юбилейи нишонланган видео пайдо бўлди. Сочларига аллақачон оқ тушган бобо ва момо юбилейни нишонлаш вақтида меҳмонларнинг гулдирос қарсаклари остида рақсларга тушдилар, биргаликда катта тортни кесишди ва барчани ҳақиқий муҳаббат барибир борлигига ишонтиришди.

Бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини таъсирлантирди ва жуфтлик видеоси бир кун ичида 75 мингта "лайк" йиғишга муваффақ бўлди.

Фойдаланувчилар бу қарияларга яна узоқ умр биргаликда ҳаёт кечиришни тилаган ва ўзлари ҳам бир кун ўз жуфтлари билан шундай юбилейни нишонлай олишларини орзу қилган ҳолда, видео остида шавқли изоҳлар қолдиришмоқда.

 

Қозоғистонлик жуфтликнинг биргаликдаги турмушининг 60 йиллик юбилейи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини таъсирлантирди ➥ Батафсил: http://kun.uz/124365Ижтимоий тармоқларда кекса ёшдаги қозоғистонлик жуфтликнинг биргаликдаги турмушининг 60 йиллик юбилейи нишонланган видео пайдо бўлди.

Опубликовано Kun.uz 15 февраля 2016 г.
 

 

Опубликовано Kun.uz 15 февраля 2016 г.