Россиялик сенатор Туркия ва Миср ўрнига Туркманистонга боришни таклиф қилди

Жамият 15 Февраль 2016 3906

Россиялик сенатор, Федерация Кенгаши ва Туркманистон Мажлиси ҳамкорлиги гуруҳи раҳбари Вадим Тюльпанов саёҳатчиларга келаётган дам олиш мавсумида Туркия ва Миср ўрнига Туркманистоннинг Каспий денгизи қирғоқларидаги курортларни танлашни тавсия қилди.

Ушбу масала ҳақида Тюльпанов Туркманистон парламенти раиси Акджа Нурбердиева билан Ашхободдаги учрашувда муҳокама қилишган эди.
Туркманистоннинг денгиз бўйида қулай ва чиройли курортлари бор, улар хизмат кўрсатиш ва нарх борасида россиялик саёҳатчилар учун Туркия ва Мисрнинг ўрнини боса олади. Ушбу йўналишни ривожлантириш мақсадида Тюльпанов Туркманистон курортларида дам олиш нияти бўлган россияликлар учун виза режимини соддалаштиришни таклиф қилди.

Россиядан Мисрга парвозларни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарорни Владимир Путин 2015 йилнинг 8 ноябрида имзолаган. Бунга 31 октябрь куни «Когалымавиа» компаниясига тегишли Airbus A321 самолётининг авиаҳалокати сабаб бўлганди. Туркия ҳаво ҳарбий кучлари Россиянинг Сурия террористларига қарши курашиш операциясида иштрок этаётган Су-24 бомбардировкачи самолётини уриб туширгач, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Россия ва Туркия аро чартер рейслар ҳам тақиқланган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар