Тинчлик шартномаси бўйича музокараларнинг учинчи раунди бошланиши муносабати билан Токиода Россия ва Япония ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари учрашув ўтказадилар.

“Икки томон кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан конструктив мулоқотга ҳам, халқаро долзарб муаммолар муҳокамасига ҳам тайёрман” –дейди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Моргулов.

Япония ташқи ишлар вазирлиги вакили Тикахито Хирада ҳам ўз навбатида икки мамлакат ўртасидаги “ижобий ўсиш” ҳақида гапирди.

Аввалроқ Япония етакчи партияси раиси ўринбосари Путин даврида тинчлик шартномаси имзоланишига умид қилаётгани ҳақида хабар қилинганди.