Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли айни кез мамлакатда Суриядаги урушлар сабаб қочиб келган 2,5 миллион нафар одам борлигини билдирди, деб хабар беради «Интерфакс-Украина».

«Мен шуни маълум қилмоқчиманки, Туркия ҳудудида айни пайтда бомбардимонлардан қочган 2,5 миллион нафардан зиёд айбсиз одамлар, аёллар ва болалар бор», — деб хабар берди Аҳмад Довудўғли Киевдаги Украина Бош вазири Арсен Яценюк билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида.

Аввалроқ Туркия Бош вазири ўринбосари Нумон Куртулмуш мамлакат Суриялик қочоқларни қабул қилишда давом этаётгани ва бор имкониятлардан фойдаланилаётгани ҳақида хабар берганди.