Туркия Мудофаа ишлари вазири Исмат Йилмазнинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Сурияга ҳарбий қўшин жўнатмаяпти ва келажакда ҳам бу ишни қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

"Бундай хабарларда асос йўқ. Бизда ўз аскарларимизни Сурияга жўнатиш фикри бўлмаган ҳам", дейилади Сурия ТИВ сайти хабарига муносабат билдирар экан у.

Бундан олдинроқ, Сурия ТИВ сайтида 12та пикапга минган қуролланган турк аскарлари мамлакат чегарасини кесиб ўтгани ҳақида баёнот билан чиққанди.

Хабарда қайд этилишича, пикапларда 100 нафарга яқин ҳарбий бўлган.