Вагиз Галиулин «Уфа»ни тарк этиб «Тосно» клубига ўтди

Спорт 15 Февраль 2016 1581

Россиянинг «Уфа» жамоасида тўп суриб келаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин клуб билан келишган ҳолда шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда уфаликлар расмий сайтида хабар берилган.

«Уфа» клуби ўтган вақт давомидаги ҳамкорлик учун Вагизга миннатдорчилик билдирган ва футболчига келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаган.

Маълум қилинишича, 28 ёшли футболчи ўз фаолиятини Россиянинг иккинчи лигасидаги «Тосно» жамоасида давом эттиради. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Россия чемпионатида 11та, Кубок баҳсларида эса 2та ўйинда майдонга тушган.

Маълумот учун, «Тосно» профессионал футбол клуби Ленинград вилоятининг Тосно шаҳрида жойлашган бўлиб, 2013 йилда ташкил топган.

Галиулин футболчилик фаолиятини 2002 йилда «Андижон» жамоасида бошлаганди. У 2008 йилда Россия чемпионатида, «Рубин» жамоасидаги иштироки орқали дебют қилганди. Кейинроқ у «Сибир» ва «Нефтхимик» жамоаларида ҳам ўйнади. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 12та ўйин ўтказган.

Вагиз Галиулин Туланинг «Арсенал» жамоаси сафига ўтиши мумкин

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95642 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46521 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51702 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9337 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20136 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 306 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 142 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 652 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 838 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 534 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар