БМТнинг собиқ Бош котиби Бутрос Бутрос-Ғолий 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Венесуэланинг БМТдаги вакили, бу ойда ташкилотнинг Хавфсизлик кенгаши Президенти лавозимини эгаллайдиган Рафаэль Дарио Рамирес Карреньо хабар берди. Ўлимнинг тўлиқ тафсилотлари маълум эмас.

Бутрос-Бутрос Ғолий 1922 йил 14 ноябрда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида туғилган. 1992-1996 йилларда БМТ Бош котиби сифатида фаолият юритган.