Бугун, 15 февраль куни Лос-Анжелес шаҳридаги Staples Center’да «Grammy» мукофотининг 58-тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда британиялик қўшиқчи Эд Ширан «Thinking Out Loud» қўшиғи учун “Йилнинг энг яхши қўшиғи” номинациясида «Грэмми» мукофоти билан тақдирланди, деб ёзади The Verge.

Бу йўналишдаги номзодлар орасида Кендрик Ламар(«Alright») ва Тейлор Свифт («Blank Space»)лар ҳам бор эди.
Мукофотни 24 ёшли қўшиқчи Эд Ширанга «Грэмми»нинг 25 карра соҳиби Стиви Уандер топширди.
Кендрик Ламар «Грэмми» тақдимот маросимида 4 та йўналишда мукофот олган бўлса, ғолиблар қаторида АҚШнинг собиқ Президенти Жимми Картер. ҳам бор.