АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг қизи Тиффани Трамп подиумда дебют қилди, деб хабар бермоқда People нашри. Тиффани Нью-Йоркда модалар ҳафтаси доирасида дефиледа иштирок этди. Тиффани ўзининг дўсти Эндрю Уоррен билан ҳамкорлик қилувчи Just Drew бренди маҳсулотини намойиш қилди.

Тиффанини қўллаб-қувватлагаш учун унинг онаси Марла Мейплз ва NSYNC гуруҳи иштирокчиси Лэнс Басс келди. Журналнинг таъкидлашича, 22 ёшли талаба қиз ўзининг ўгай опаси, модель ва тадбиркор аёл Иванка Трампдан ибрат олган.


Тиффани Трампнинг онаси ва отаси 1999 йилда ажрашиб кетишган. Кизнинг айтишича, ота-онаси уни доимо қўллаб-қувватлаб келади. Иванка эса ўз синглисига маслаҳатлар билан ёрдам беради.