Испания қироллик футбол федерацияси ўз терма жамоасининг 2016 йилги Европа чемпионати иштирокчилари қаторидан чиқарилишига эришишга тайёр, деб таъкидламоқда Marca нашри.

Нашр маълумотларига кўра, ташкилот президенти Анхель Мария Вильяр икки испан клубининг ҳисоб рақамларига ноқонуний тўлов ўтказганликда айбланмоқда.

Нашрнинг айтишича, Испания қироллик футбол федерацияси агар Вильярга нисбатан иш очиладиган бўлса, терма жамоанинг четлатилишини талаб қилади. Федерация раисининг икки ўринбосари Испания ҳууматини федерация ишига аралашувда айблаб, терма жамоанинг четлатилиши талаб қилинган мактубни имзолашди. ФИФА қоидаларига кўра, ҳукуматнинг футболга аралашиши тақиқланган. Агар Испания спорт маъмурий трибунали Вильярга қарши иш очса, мактуб ФИФАга жўнатилади.