Миср суди "Замалек" жамоасининг 15 нафар мухлисига жамоа президенти ҳаётига суиқасд уюштиришгани учун қамоқ жазоларини тайинлади.

AFP нашри хабарига кўра жамоанинг "Оқ рицарлар" номли ультра фан-клуби вакиллари президент Муртад Мансурни ўлдирмоқчи бўлишган.

Бундан олдин ҳам жамоа билан шунга ўхшаш ҳолат содир бўлган, 2014 йилнинг августида "Замалек"нинг 4 нафар мухлиси бош қароргоҳга уюштирилган ҳужум учун айбланиб қамоққа ташланганди.

Мисрдаги жамоа бош мураббийни илк мағлубиятдан кейиноқ ишдан бўшатди