Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан жисмоний ёки руҳий нуқсонларга эга бўлган ўқувчиларни махсус ўқув муассасаларидан Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг муассасаларига ўтказиш бўйича қарор тасдиқланди.

Унга кўра, жисмоний ва руҳий ривожланишда нуқсонлари бор бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга ўтказиш мактаб интернатнинг педагогик кенгаши қарори асосида ота-она ёки бепул асосда уларнинг ўрнини босувчи кишиларнинг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатда ўқувчини мактаб-интернатдан даволаш-профилактика муассасасига, мактаб-интернатдан “Мурувват” интернат уйларига ўтказиш тартиблари белгиланган.