Ўзбекистон жаҳоннинг энг қудратли армиялари рейтингида 54-ўринда қайд этилди

Ўзбекистон 16 Февраль 2016 20102

Ҳарбий қудрат рейтинги сифатида қараладиган Global Firepower Index (“Ҳарбий тайёргарлик жиҳатдан энг кучли давлатлар рейтинги”) рейтингида Ўзбекистон 126 мамлакат ичида 54 ўринни эгаллади. Бу эса Ўзбекистон армияси Марказий Осиёдаги энг кучлиси демакдир.

Қайд этиш керакки, ўтган йили тузилган рўйхатда ҳам Ўзбекистон 54 ўринда қайд этилганди.

Янги рейтингда АҚШ биринчи, Россия ва Хитой мос равишда иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаган. Юқори ўнталикка, шунингдек, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Жанубий Корея, Германия, Япония, Туркия кирган.

Вашингтоннинг ҳарбий харажатлари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 3,5 фоизини ташкил қилган бир пайтда, Россия Федерацияси ўз ҳарбий эҳтиёжлари учун ЯИМнинг 4,5 фоизини сарфлайди.

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россия (2-ўрин), Украина (25-ўрин) ва Беларусь (45-ўрин)дан кейинги 4-ўринни эгаллади.

Рейтингни тузишда 50га яқин омиллар, жумладан қўшинлар сони, қуруқлик, ҳаво ва денгизда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун мўлжалланган ҳарбий техника миқдори ҳисобга олинади. Шу билан биргаликда, мамлакатлар қурол-яроғга сарфлаши мумкин бўлган иқтисодий манбалар ва рейтинг иштирокчиларининг географик жойлашуви ҳисобга олинади.

Ўзбекистоннинг индекси 1.2996ни ташкил қилди (Ўтган йилдагиси 1.2989).


GFP маълумотларига кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари бугунги кунда 420та танк, 715та ҳарбий машина, 143та ўзи юрар тўплар, 880та узоққа отувчи тўплар, 109та ёппасига ўқ узиш тизимларига эга. Ҳарбий ҳаво кучлари сафи эса 69та қирувчи самолёт, 89та бошқа турдаги ҳужумкор самолётлар, 49та транспорт самолётлари ҳамда 65та оддий ва 25та жанговар вертолётлардан ва бошқа техникадан ташкил топган.

Strategicdefenceintelligence.com хабар беришига кўра Ўзбекистон ҳарбий бюджети 2007 йилдан бери тўхтовсиз равишда ўсиб келмоқда. 2015 йилда мамлакат ҳарбий бюджети 70 млн долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон қуролли кучларида тахминан 65 минг аскар ва зобитлар хизмат қилмоқда.

Рейтинг BAV Consulting компанияси ҳамда Пенсильвания университети билан ҳамкорликда тузилган. Маълумотлар 36 мамлакатда ўтказилган сўровнома хулосаларига асосланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар