«Ўзбекнаво» Канизага «Истиқлол» санъат саройи саҳнасида тўй қилишга рухсат бермаяпти

Маданият 16 Февраль 2016 9633

Хонанда Канизанинг «Истиқлол» санъат саройида тўй ўтказишига «Ўзбекнаво» рухсат бермаяпти. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар берган.

«Канизанинг шов-шувли ўтиши кутилаётган концерт дастури, таваллуд айёми ва тўй оқшомининг баннери тайёр бўлди. Баннерда Канизани доимгидек ноанъанавий қиёфада кўриш мумкин», дейилади хабарда.

Баннерда кўриш мумкинки, хонанда 28 апрель куни «Истиқлол» санъат саройида тўй ўтказишни режалаштирган.

Нашр мухбири бўлажак тадбирга яна бир бор аниқлик киритиш мақсадида хонанда билан боғланган.

Хонанда саволларга жавоб бериш давомида тўйини «Истиқлол» саҳнасида ўтказиш фикридан қайтмаганини, бу ғояга бўлажак турмуш кўндириш учун анча ҳаракат қилганини, лекин ҳозирча бунга «Ўзбекнаво» кўнмаётганини билдириб ўтган.

У агар бу ғоя амалга ошмай қоладиган бўлса, "тўйни ҳамма қатори бирор ресторанда ўтказишдан бошқа чора қолмаслиги"ни қўшимча қилган.

«Концертдан сўнг. Балки бу тадбирни хорижда нишонлармиз… Буни вақт кўрсатади», дейди шу хусусдаги саволга жавобан.

У тўй либосларини танлаб бўлганини, ҳозирда уни италиялик дизайнер тайёрлаётганини айтиб, кўйлакнинг нархини сир сақлаган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар