«ПСЖ» раҳбарияти кейинги кунларда жамоа муҳитини бузувчи ҳаракатини амалга оширган ва можаро келтириб чиқарган футболчиси Серж Орье билан келгусида ҳамкорлик қилмоқчи эмас.

Шу билан бир вақтда жамоа уни шунчаки ҳайдаб юборишни эмас, трансферга қўйишни режалаштирган.

Парижликлар бу 23 ёшли ивуарлик футболчисини 20 млн евро эвазига пуллашни исташмоқда.

Бундан олдинроқ жамоа президенти Носир Ал-Халайфий ижтимоий тармоқларнинг бирида жамоа бош мураббийи Лоран Блан номига номақбул сўзларни ишлатган клуб ҳимоячиси Серж Орье билан узоқ муддатли суҳбат олиб боргани ҳақида хабар қилинганди.

Айни вақтда клуб ичида Орьенинг бу қилиғи бўйича аниқ битта фикр янграмаяпти. Раҳбариятнинг бир қатор вакиллари уни бу иши учун қаттиқ жазолаш кераклигини айтаётган бўлса, бошқалари уни кечириш лозимлигини таъкидлашмоқда.

Лоран Блан: Орьени жамоага мени бундай шарманда қилиши учун олиб келмагандим