Cadena Ser нашри журналисти Хесус Гальего томонидан ўтказилган сўровнома натижасида маълум бўлишича, "Реал" мухлисларининг 80 фоизи "Барселона" футболчиси Неймарни Роналдудан устун кўришади.

Мухлислар Роналду Неймарга алмаштирилишини исташмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кейинги вақтларда Испания матбуотида "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ушбу 24 ёшли футболчини ўз жамоасига олиб келишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Жорий мавсумда Неймар "Барселона" сафида Испания чемпионати ва бошқа турнирларда 30та ўйин ўтказди ва 22та гол уриб, 12та голли узатма муаллифи бўлди.

2009 йилдан буён мадридликлар сафида ўйнаб келаётган Роналду эса жорий мавсумда 30 ўйинда 32та гол урган ва 11та голли узатма муаллифи бўлган.

«Реал» Роналдунинг ўрнига Неймарни олиб, унга 35 млн евролик маош тайинламоқчи

Onda Cero: Неймар «Реал» билан музокара ўтказди

«Реал» Неймарнинг отаси билан келиша олса, бу футболчини таркибига қўшиб олади