Россия Мисрда ҳалокатга учраган А321 қулашида «Туркиянинг қўли» бўлиши мумкинлигини исботловчи далилларни кўрмаяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий ФХХга (Федерал хавфсизлик хизмати) вакилиги таяниб хабар тарқатди.

«Бу ерда Туркиянинг қўли борлигига далилни кўрмадик. Тергов ишлари эса давом этмоқда», — дейди ФХХ ходими.

Бундан олдинроқ мазкур лайнер ҳалокатини Туркиянинг «Кулранг бўрилар» террорчилик гуруҳи амалга оширган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 31 октябрида А321  самолёти бортига қўйилган бомба туфайли Синай яриморолида ҳалокатга учраган эди. Амалга оширилган теракт 224 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу ҳодисадан кейин ўз фуқароларининг хавфсизлигидан хавотир олган Россия ҳукумати Миср билан авиапарвозларни тўхтатишга қарор қилди.