Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида давом этаётган пауэрлифтинг спорт тури бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамо аъзоси Рўза Қузиева 50 кг. вазнгача бўлган спортчилар орасида 95 килограмм тошни ўзига бўйсиндириб, бронза медалига сазовор бўлди.

Ватанимиз шарафини, шунингдек, Аҳрор Бозоров (80кг) ва Нуриддин Давлатов (107кг) вазн тоифасида ҳимоя этадилар.

Мазкур нуфузли мусобақада 42 давлатдан 204 нафар спортчи иштирок этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон параолимпия қўмитаси Ахборот хизмати.