People хабарига кўра, Бельгия қироли Альберт II ва қироличаси Паоланинг ўғли Лоран Белгийский шаҳзода бўлиш жонига текканини айтган.

Четдан қараган одамга 52 ёшли Лоран эртакдагидек яшайди. У малика Клэрга уйланган, учта фарзандлари бор, бутун Европа хурматига сазовор бўлган, ҳарбий денгиз флотининг юқори мартабали офицери, экологик масалалар билан шуғулланади ва давлатдан йилига 342 минг доллар миқдорида стипендия олади.

Лораннинг айтишича, у мартабаси орқали берилган имкониятларни қадрлайди, бироқ баъзан шоҳона хаётдан чарчайди.