"Олтин тўп" мукофоти соҳибларидан ҳисобланадиган собиқ футболчи Андрей Шевченко Украина терма жамоаси мураббийлари штабидан ўрин олди. Бу ҳақда УФФ расмий сайти маълум қилган.

"Милан" ва "Челси" жамоларида ёрқин ўйинлари орқали танилган ва фаолиятини Киевнинг "Динамо" жамоасида якунлаган Шевченко мамлакатнинг бош жамоасини бошқаришда Михаил Фоменкога ёрдам беради.

39 ёшли бу собиқ футболчи Украина терма жамоаси сафида энг кўп гол урган (48та гол) футболчи саналади. У билан биргаликда терма жамоа мураббийлари штабида Владимир Онищенко, Юрий Сивуха ва Виталий Шпанюк билан бирга ишлайди.

Андрей Шевченко Украина терма жамоаси мураббийлар штабида ишлайди