Бугун, 15 февраль куни Лос-Анжелес шаҳридаги Staples Center’да «Grammy» мукофотининг 58-тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Машҳур америкалик поп-қўшиқчи Тейлор Свифт Grammy овоз ёзиш академияси томонидан таъсис этилган бу мукофотга сазовор бўлди. Унга мукофот «Йил альбоми» йўналиши бўйича «1989» альбоми учун топширилган. Бу ҳақда маросимни ёритган твиттер аккаунтида маълум қилинган.

Бу йўналишдаги ғолиблик учун Алабама Шакес гуруҳининг «Sound &Color» альбоми, Кендрик Ламарнинг «To Pimp a Butterfly», Крис Степлтоннинг «Traveller», Тейлор Свифтнинг «1989», The Weeknd’нинг «Beauty Behind the Madness» альбомлари номзодлиги киритилганди.

Шунингдек, «Энг яхши қўшиқ матни» бўйича «Грэмми»ни британиялик мусиқачи Эд Ширан «Thinking Out Loud» ёзуви учун олган.

Бу йўналишдаги ғолиблик учун D’Angelo and The Vanguard ижодига мансуб «Really Love» ёзуви, Марк Ронсоннинг «Uptown Funk», Эд Шираннинг «Thinking Out Loud», Тейлор Свифтнинг «Blank Space» ва The Weeknd’нинг «Can’t Feel My Face» ёзувлари талабгор бўлганди.

Ўз навбатида, комптонлик рэпер Кендрик Ламар тўртинчи марта шундай мукофотга эга чиққан.