Украина бош прокурори Виктор Шокин 16 февраль эрталабки пайт президент Пётр Порошенкога истеъфога чиқишга ариза топширди. Бу ҳақда LB.ua нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Порошенко Шокин билан ундан бош прокуратурадан кетишини сўраш учун учрашган.

"Мен бугун эрталаб бош прокурор билан учрашдим ва суҳбатлашдим. Мен Виктор Николаевичга истеъфога кетишга ариза ёзиши таклифи билан мурожаат қилдим. Виктор Шокин Украина бош прокуратураси ўнлаб йиллар қаршилик қилган ислоҳотларни татбиқ қилди: прокуратурани умумий назоратдан маҳрум қилиш, Миллий аксилкоррупцион бюро ва Давлат тергов бюросини яратиш ва шунга ўхшаш ишлар. Бу бир томондан. Иккинчи томондан, бош прокуратура жамиятнинг ишончини оқлай олмади. Ва айнан шунинг учун кун тартибида бош прокурорнинг истеъфога кетиши масаласи турибди", деб айтди Порошенко ўзининг миллатга мурожаатида.

Аввалроқ АҚШ Украина президентига ёки 1 млрд доллар олиш, ёки Шокинни қолдириш билан ультиматум қўйгани маълум қилинганди.