Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, Туркиянинг Анталия шаҳрида давом этаётган таэквондо (WTF) бўйича “Turkish Open – 2016” халқаро турнирида тажрибали спортчимиз Никита Рафалович барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлган. Жасур Бойқўзиев ва Максим Рафалович кумуш медаль билан тақдирланган.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Мадинабону Маннопова ва Светлана Осипова иккинчи, Чарос Қаюмова, Нигора Турсунқулова ва Гўзал Норбобоева учинчи ўринни эгаллаган, деб ёзади