АҚШнинг Westminster Kennel Club кўргазмасининг мутлақ ғолиби деб Сижей лақабли калта юнгли немис пойнтери топилди. Бу ит зотининг бошқа номи — курцхаар (немисчадан kurz haar — «калта юнг»).

140 йилдан буён ўтказиб келинадиган ушбу кўргазмада итларнинг бу зоти учинчи марта ғолиб бўлиши, деб хабар беради Associated Press.