АҚШ Эрон билан музокаралар инқирозга учраши эҳтимолини ҳисобга олиб киберҳужум режасини тузиб қўйган

Жаҳон 17 Февраль 2016 2435

АҚШда Эрон билан музокаралар инқирозга учраса, унга нисбатан киберҳужум уюштириш режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақида мазкур дастурни ишлаб чиқишда иштирок этган махсус хизматнинг амалдор ва ходимлари хабар бермоқда.

Мазкур Nitro Zeus режаси минтақада можаронинг авж олиши юз берган вазиятда қўллаш учун ишлаб чиқилган. Дастур Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Эроннинг ядро объектларига ҳужум қилганида қўлланилиши режалаштирилган эди.

Nitro Zeus режаси Эрон ҳарбий ҳаво кучлари, алоқа воситалари, шунингдек мамлакат энерготизимининг муҳим қисмларини блокка қўйишни ўз ичига олган. Шу йўл билан АҚШ президенти мамлакат раҳбариятига ҳарбий куч ишлатмаган ҳолда таъсир ўтказишнинг қўшимча усулига эга бўлди.

"Дастурни тайёрлашда махсус хизматнинг минглаб ҳарбийлари ва ходимлари иштирок этишди ва режага миллион доллар сарфланди", дея ёзилади The New York Times нашри.

Эрон билан ядро дастури бўйича музокараларда муваффақиятга эришгач, режадан воз кечилган.

АҚШ ҳарбий кучлари содир бўлиши мумкин бўлган можаролар учун ҳаракат режаларини ишлаб чиқишмоқда. Бундай режаларнинг кўпчилиги ҳеч қачон қўлланилмайди, улар йиллар давомида янгилаб борилади. Шунга қарамай, мазкур режа шошилинч равишда ишлаб чиқилди.

Эронга уюштириладиган киберҳужум тўғрисидаги маълумот Zero Days ҳужжатли фильмини тайёрлаш вақтида ошкор этилди. Мазкур фильм 17 февраль куни Берлин кинофестивалида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг июль ойида Эрон ядро технологиялари соҳасида тадқиқотларни чеклашга розилик билдирди, шундан кейин мамлакатдан халқаро санкциялар олиб ташланди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33712 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13246 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88048 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 140 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 434 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 459 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1663 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар