АҚШнинг Детройт шаҳри халқаро аэропортида самолётлар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлаклар бўйлаб ҳаракатланиш вақтида American Airlines ва Southwest Airlines авиакомпанияларига тегишли иккита Boeing-737 йўловчи самолётлари тўқнашиб кетди.

Аэропорт вакилларининг айтишича, парвозларни амалга оширмоқчи бўлган иккала авиалайнернинг бортида ҳам йўловчилар бўлган, улардан ҳеч ким жабрланмаган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Ёнилғи оқиши қайд қилинмаган. Маълум бўлишича, самолётлардан бирининг қаноти, иккинчисининг дум қисми шикастланган. АҚШнинг транспорт хавфсизлиги миллий бошқармаси экспертлари воқеа сабабларини тафтиш қилмоқдалар.