Киевда 135 йил ичидаги энг илиқ тун қайд қилинди

Жаҳон 17 Февраль 2016 1524

Украинанинг Марказий геофизик обсерваторияси об-ҳаво мутахассислари маълумотларига кўра, 16 февралда Киевда 1881 йилдан бери энг илиқ тун кузатилди. Ўтган тун термометр кўрсаткичи +5,8°С дан пастга тушмади. Бу кўрсаткич ушбу сана учун 1904 йилда қайд қилинган аввалги рекорд натижадан 4,3°С га юқорироқ бўлди. Бундан ташқари, 15 февралда 136 йилдан бери биринчи марта Киевдаги ўртача кунлик ҳарорат +4,6°С ни ташкил қилди ва 1899 йилдаги рекорд кўрсаткичдан 0,8°С юқорироқ бўлди.

"Иқлим меъёрларига кўра об-ҳаво 29 мартдагига мос келди", дейилмоқда хабарда.

16 февралда, шунингдек, бу сана учун максимал ҳарорат рекорди ҳам ўрнатилди.

Кўпроқ янгиликлар