Қишки трансферлар вақтида энг кўп давом этган жараён, «ПСЖ» жамоаси ҳужумчиси Эсекиэль Лавессининг Хитой чемпионатига ўтиши бўйича ишлар якунланди.

31 ёшли футболчи фаолиятини Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» жамоасида давом эттириши аниқ бўлди. Футболчи хитойликлар билан 2 йиллик шартнома имзолаган.

У янги жамоасида биринчи йилда 13, иккинчи йилда эса 15 млн евро маош олади.

Қайд этиш керакки, Лавессининг парижликлар билан шартномаси жорий йилнинг ёзида якунланиши керак эди. Шу туфайли «ПСЖ» раҳбарияти бу футболчисини 6 млн евро эвазига бўлсада сотишга рози бўлган.

Бундан олдинроқ, «Хэбэй Чайна Форчун» Гаэль Какута («Севилья»), Стефан Мбиа («Табзонспор») ва Жервиньони («Рома») харид қилиб улгурганди.

«Хэбэй Чайна Форчун» Лавессини харид қилиб, унга йилига 15 млн евро маош тўламоқчи

Лавесси Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубига ўтишга розилик берди

Лавесси Хитой жамоасига ўтиб, катта пул топишдан кўра "Интер"да ўйнашни маъқул кўрмоқда

«Хэбэй Чайна Форчун» Лавессини харид қилиб, унга йилига 15 млн евро маош тўламоқчи

Лавесси Хитой жамоаси таклифини қабул қилиб, 2 йилда 30 млн евро ишлаб оладиган бўлди