Россия ва Хитой ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ, Козоғистон ҳудуди бўйлаб юк ташувларнинг вақти қисқарди, яъни божхона пунктларидан ўтиш тартиби соддалаштирилди.

Бу воқеа Хитойда Хитой-Европа халқаро транспорт йўлагини яратиш борасидаги “Буюк ипак йўли иқтисодий минтақаси” ташаббусини амалга ошириш борасидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

“Авваллари юк автомобиллари Россияга бир ҳафтада етиб борган бўлса, энди муддат икки суткага қисқарди”, дея Xinjiang Xinde International Transportation транспорт компанияси вакили фикрларидан иқтибос келтирди "Жэньминь жибао" нашри.

Россия томонида ҳам ана шундай хулоса қилинган: “Мамлакатимиз транстпорт тизими ривожланиб бораётган бир пайтда, Хитой билан юк ва фуқаролар ташуви йўналишидаги алоқаларнинг юксалиши биз учун жуда муҳим”, дейди Росавтотранс бош директори Алексей Двойных.

Нашрнинг хабарига кўра, Россия ва Хитой юк ташувчиларига жорий йилда чегаралардан ўтишда енгиллик берувчи 1000 та рухсат қоғози топширилади.