Ўзбекистон футзалчилари ОЧ чорак финалида Ироқни енгиб, ЖЧга йўлланмани қўлга киритди

Спорт 17 Февраль 2016 7412

17 февраль куни футзал бўйича Осиё чемпионатининг чорак финали учрашувларидан биринчиси мезбон жамоа бўлмиш Ўзбекистон термаси ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасида ўтказилди.

Ўйинда 3:0 ҳисобида Ўзбекистон вакиллари ғалаба қилишди ва ярим финалга чиқишди.

Ўйиндаги голларга Дилшод Раҳматов (18 ва 39-дақиқаларда) ҳамда Нодир Элибоев (31-дақиқада) муаллифлик қилишди.

Бу ғалаба жамоага ярим финалга чиқишдан ташқари Колимбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма тақдим этди. Шу тариқда ўзбекистонликлар футзал бўйича жаҳон чемпионатида ўз тарихида илк марта иштирок этади. Колумбиядаги жаҳон чемпионати 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача бўлиб ўтади.

Жамоани турнирда 19 февраль куни Таиланд термасига қарши ўтказиладиган ярим финал ўйини турибди. Таиландликлар чорак финалда Австралияни 6:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Футзал, Осиё чемпионати
Чорак финал
Ўзбекистон - Ироқ - 3:0
Голлар: Дилшод Раҳматов (18, 39), Нодир Элибоев (31)
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Феруз Фахриддинов, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Акмалжон Хазратқулов, Клим Тюгаев
Ироқ: Муҳаммад Нур, Хуссайн Али Муҳаммад, Хасан Ал Жаббор, Рафид Ҳамид, Волид Холид
Захира: Мустафо Бачай, Фирас Муҳаммад, Абулфадҳел Аббос, Салим Файсал, Моҳир Фадхил, Амжад Карим, Умар Сабти, Саиф Абдулмалик.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17325 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47947 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21922 Ўзбекистон
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 779 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 1302 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1037 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1349 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1258 Жаҳон
Сурия армияси Ҳалабни ИШИДдан буткул озод қилди
20:00 1952 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар