Ucell уяли алоқа оператори Россияга доимий бориб-келиб турадиган абонентлар учун янги “Чегарасиз мулоқотлар” тарифини яратди. Янги хизмат Ucell ва Россиянинг AIVA Mobile оператори билан биргаликда ишга туширилган.

Компания хабарига кўра, Россияга келган абонент, сим карта алмаштирмасдан AIVA Mobile нинг “Меҳмондўст” тарифидан фойдаланиши мумкин. Шу билан бир вақтда абонентнинг Ўзбекистондаги номери унинг номида сақланиб қолади.

Янги тарифнинг асосий ютуғи, бу Россияга келган мижоз турли хил янги шартномалар тузиш ва сим карталар сотиб олиши керак бўлмайди. Хизматдан фойдланиш учун сафардан олдин Ўзбекистондаги Ucell офисларидан бириги мурожаат қилиб, 1,5 долларга бирданига икки актив номери бўлган сим карта сотиб олинса бас.

Алоқага уланиш учун эса, абонент Россияга келганидан кейин операторлар рўйхатидан AIVA Mobile компаниясини танлаши керак. Ўзбекистонга чиқиш қўнғироғининг бир минути 2,9 рубль, ҳар қандай Россия рақамларига эса 2,5 сўм. Кириш қўнғироқлари бепул, абонент тўлови ҳам йўқ. Тариф ҳозирча фақат Москва ва Санкт-Петербургда амал қилади.

“Ўзбекистон биз учун муҳим бозор ва ушбу хизматни кириш MVNO тармоғини ривожлантириш учун катта аҳамиятга эга. Хизматлар Москва, Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида амал қилади. Ўзбекистон Финляндия ва Тожикистондан кейин ушбу хизмат ишга туширилган учинчи мамлакат бўлди. Ушбу хизмат оммавий бўлишига ишончимиз комил”, — деди AIVA Mobile компанияси матбуот котиби Дарья Лютцау.