1961 йили, бор йўғи 37 нусхали тиражда ишлаб чиқарилган, Ferrari 250 Gt SWB California Spider родстери Amelia Island ким ошди савдосига қўйилади.

1963 йилда "Кеча, бугун, эртага" фильмида (Софи Лорен ва Марчелло Мастрояни бош ролда) суратга олинган машинани камида 15 миллион долларга баҳолашмоқда. Автомобилнинг охирги сотилиш баҳоси 17 миллион доллар бўлиши кутилмокда.

1957 йилдан 1963 йилгача Ferrari қисқабазали 106та, узунбазали версияда 56та 250 Gt California Spider родстерларини сотувга чиқарди. Бундан ташқари бу машина кузови Scaglietti ательеси томонидан қайта ишланган 37та нусхадан бири ҳисобланади. Маълум бўлишича, машина янги ҳолида 1961 йили сотиб олинган. Кейинчалик у 1978 ва 1985 йилларда иккита соҳибини алмаштирган. Машинага 240 от кучига эга, 3 литрли V12 двигатели ўрнатилган. Тезлик узатиш қутиси 4 босқичли "механика".

Агар Ferrari 250 GT California Spider автомобилини ким ошди савдосида 17 миллион доллар эвазига сотиб олишса, машина ким ошди савдоларида сотилган энг қиммат машинага айланади.

Ҳозирда бу рўйхатдаги 1 ва 2-ўринларда 1962 йилги Ferrari 250 GTO Barlinetta ва 1957 йилги 335 Sport Scaglietti автомобиллари жой олишган.

Amelia Island ким ошди савдоси 11 мартда Флоридада бўлиб ўтади.