Украина Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудуди яратиш ҳақидаги қонунни ратификация қилди

Ўзбекистон 17 Февраль 2016 3144

Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистон билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг эркин савдо ҳудуди ҳақидаги келишувини қўллаш бўйича баённомани ратификация қилишни кўзда тутувчи қонунни имзолади.

Баённома кучга киргач, 2011 йил 18 октябрда қабул қилинган эркин савдо ҳудуди ҳақидаги келишувнинг барча қоидалари баённомада кўзда тутилган барча шартлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги муносабатларда кучга киради. Бу эса МДҲ доирасида эркин савдо ҳудудини кенгайтиришга имкон беради.

Баённомага кўра, Ўзбекистон Украинага нисбатан импорт ва экспорт божларини қўлламайди.

2011 йил 18 октябрда МДҲнинг 8 давлати (Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистон) эркин савдо ҳудудини яратиш ҳақида келишиб олганлар.

Манба:uzdaily.uz

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар