ХХР фуқароси Байкалортида ўзининг уч ватандоши қотилига айланди

Жаҳон 17 Февраль 2016 1762

ХХР фуқароси Чжан Сичэнь 2014 йил август ойида Байкалорти ўлкасида ўзининг уч ватандоши қотиллигида айбланиб, 24 йилга қамалди. Бундай қарорни Байкалорти ўлкаси суди қабул қилди, деб ҳабар берди суд матбуот котиби Виктория Михайлюк.

“Суд 55 ёшлик Чжан Сичэнни уч кишининг қотиллигида ва бир қанча кишиларнинг жонига қасд қилишида айбдор деб топиб, 24 йилга озодликдан маҳрум қилган. У Россиянинг қатъий жазо ўташ колониясига жўнатилади. Бунга жавобан Сичэнь одилона чиқарилган ҳукмга миннатдорчилик билдириб, шуни айтиб ўтдики, ХХРда бундай жиноятга ўлим жазоси тайинланади”, - дейди Михайлюк.

Бундан ташқари, суд хитойликни марҳумлардан бирининг қизига руҳий зиённи қоплаш учун 2 млн рубль ва 151 минг рубль миқдорида дафн қилиш харажатларини тўлаш мажбуриятини юклади.

2014 йилда Чжан Сичэнь рафиқаси билан Россияга пул топиш мақсадида келган ва Краснокаменскдаги фермаларнинг бирида чўпон бўлиб ишлаган. Тергов маълумотига кўра, 16 август 2014 йил кечаси Сичэнь кечки овқат чоғида маст бўлган ватандоши унинг асабига тегиб, яқинда ферма эгаси барча чорваларни сотиб, уни ишдан ҳайдашини айтган.

“Чўпон у билан тортишиб, жанжаллашишни бошлаган. Бу вақтда Сичэнь икки ватандошини ўлдириб, учинчисини қаттиқ жароҳатлаган. Кейин эса у пичоқ билан фермадаги бошқа хитойликларга ва асли ХХР фуқароси бўлган ферма эгасига ҳам ҳужум уюштирган. Ферма эгаси пичоқдан 13 марта тан жароҳати олиб, вафот этган. Унинг ёрдамчиси эса қочишга улгурган”, - давом эттирди суд матбуот котиби.

Кейин Сичэнь Хитойдаги ўғлига қўнғироқ қилиб, у билан хайрлашиб ўзининг жонига қасд қилмоқчи бўлган. Шифокорлар унинг ва оғир жароҳат олган ХХР фуқаросининг ҳаётини сақлаб қолишган. Айбдор ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар