АҚШдаги шифохона компьютер тизимини тиклаш учун хакерларга ҳақ тўлашга мажбур бўлди

Жаҳон 18 Февраль 2016 1902

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Голливуд пресвитериан шифохонаси 5 февралда унинг компьютер тизимини блоклаб қўйган хакерларга тизимни тиклаш учун 17 минг доллар тўлади. Тизимга кириш 15 февралда тикланди, деб маълум қилди шифохона раҳбари Аллен Стефанек.

Стефанекнинг айтишича, товламачилар талаб қилган пул виртуал валюта – биткоинда тўланди, бу жиноятчиларга аноним қолишга имкон беради. "Бу бизнинг компьютер тизимимиз ва маъмуриятимиз ишини тиклашнинг энг тез ва самарали усули бўлди", деб тан олди Стефанек.

Хакерлар дастлаб 3,6 млн доллар талаб қилишган, бироқ анча камроқ қийматга рози бўлишган.

Ушбу жиноят билан Лос-Анжелес полицияси ва Федерал қидирувлар бюроси шуғулланмоқда. Улар шифохона ходимларига тергов тугамагунча ўз хизмат компьютерларини ёқмасликни ва интернетга ўзларининг шахсий ноутбуклари ва планшетларини компьютер вируслари билан зарарланмаслик учун уламасликни тавсия қилишди. 

Хакерларнинг ҳужуми шифохона ишини фалажлаб қўйди, унинг маъмурияти кўплаб беморларни бошқа шифохоналарга ўтказишга мажбур бўлди. 10 кун давомида беморларнинг маълумотлар базасига, уларнинг касаллик тарихига, электрон почта орқали юборилган таҳлил ва текширишлар натижаларига киришнинг иложи бўлмади. Шунингдек, компьютер томографияси ва шу каби жараёнларни амалга ошириб бўлмаган. 

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари хакерлар қандай қилиб шифохона компьютер тизимини фалажлаб қўйганини аниқлай олмадилар.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар