CNN: Сурияга Россиянинг энг замонавий разведкачи самолёти келтирилди

Жаҳон 18 Февраль 2016 10750

Россия Сурияда энг янги радиотехник ва оптик-электрон разведкачи самолёти Ту-214Р’дан фойдаланмоқда. Бу самолёт АҚШ самолётларини кузата олади. Бу ҳақда АҚШлик номи айтилмаган мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Ту-214Р самолёти яқиндагина Латақиядаги авиабазага келтирилган. Бироқ телеканалда Россия томонидан бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Манбанинг таъкидлашича, самолётдаги кузатув тизимлари юқори аниқлик даражасига эгалиги билан фарқланади.

Манбанинг айтишича, гап анчагина илғор разведкачи самолёт ҳақида кетмоқда, у "барча об-ҳаво шароитида ишлай оладиган радар тизимлари ва электрон-оптик сенсорлар билан жиҳозланган". Бу қурилмалар катта ҳудудларнинг сифати бўйича фотосуратларникидан қолишмайдиган тасвирини олишга имкон беради.

Таъкидланишича, самолёт душман кучларининг сигналлари ва ўзаро суҳбатларини кузата олади. Бундай самолёт Сурияда АҚШ самолётларини кузатишда Россияга кўпроқ имкониятлар беради.

Кўпроқ янгиликлар