Дунёнинг энг яхши пляжлари номи эълон қилинди

Жаҳон 18 Февраль 2016 8814

TripAdvisor сайёҳлик хизмати саёҳатчилар орасида сўровнома ўтказиб, дунёнинг энг яхши пляжларини аниқлади. Daily Mail хабар беришича, биринчи ўрин Атлантика океанининг Теркс ва Кайкос архипелаг оролларининг бирида жойлашган феруза сувли ва оқ қумли Grace Bay пляжига насиб этди.

Grace Bay пляжи

Иккинчи ўринни сайт фойдаланувчиларидан бири қайд этганидек, ўзининг бетакрор кўриниши билан саробни эслатувчи Бразилиядаги Baia do Sancho эгаллади. Кучли учликни Кубадаги Playa Paraiso пляжи якунлади.

Бразилиядаги Baia do Sancho пляжи.

Кубадаги Playa Paraiso пляжи.

Шунингдек, рейтингнинг топ ўнталигига Anse Lazio (Сейшель ороллари), Cayo de Agua (Венесуэла), Flamenco Beach (Пуэрто-Рико), Playa de Ses Illetes (Испания), Ngapali Beach (Мьянма), West Bay Beach (Гондурас) ва Nacpan Beach (Филиппин) пляжлари киритилди.

Бундан ташқари, сайёҳлик хизмати жаҳоннинг турли минтақаларидаги энг яхши пляжлар рўйхатини ҳам тузиб чиқди. Унга кўра, Европада Playa de Ses Illetes (Испания), Африкада Anse Lazio (Сейшель ороллари) ва Осиёда Ngapali Beach (Мьянма) пляжлари энг яхши деб топилди.

Мазкур рейтингни тузишда TripAdvisor сайтида сўнгги 12 ой ичида саёҳатчилар томонидан қолдирилган мулоҳазаларнинг сони ва сифати инобатга олинди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар