iPhone сотуви тарихида биринчи марта пасайиш кузатилди

Иқтисодиёт 18 Февраль 2016 2791

Gartner тадқиқот компаниясининг маълумотига кўра, 2015 йилнинг тўртинчи чорагида смартфон савдоси аввалги чоракка нисбатан 9.7 фоизга ўсиш кўрсатди, лекин ўсиш даражаси 2008 йилдан бери энг паст суратдагиси бўлди. Ўтган чоракда жами 403,1 млн. смартфон ишлаб чиқарилди.

Бунга қарамасдан, iPhone савдоси унинг биринчи сотувга чиққанидан бери 4.4 фоизга пасайиб, 2014 йил октябрь-декабрь ойларида смартфонлар бозоридаги Apple`нинг улуши 20.4 фоиздан 17.7 фоизга тушиб кетди. Умуман олганда 2015 йилда Apple ўзининг улушини 15.4 фоиздан 15.9 фоизга оширган.

“Ривожланаётган мамлакатлардаги арзон смартфонларга ва премиум смартфонларга бўлган кучли талаб асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлмоқда”, – дейди Gartner`нинг тадқиқотлар бўйича раҳбари Аншул Гупта.

Долларнинг кучайиши ҳам Америка ишлаб чиқарувчиларига, жумладан, Apple`га ҳам, салбий таъсир кўрсатди, дея давом эттирди Гупта.

Тўртинчи чоракда энг юқори сотиш кўрсаткичларини (53 фоиз) Хитойнинг Huawei компанияси кўрсатди.

Смартфон ишлаб чиқарувчилар орасидаги етакчи ўринни Samsung сақлаб қолиб, ўз улушини 19.9 фоиздан 20.7 фоизга оширди. Лекин 2015 йил натижаларига кўра, умумий жиҳатдан Samsung`нинг сотиш суратлари ва бозордаги улуши пасайган.

“Премиум смартфонларининг сотувини пасайтириш ва мижозлар сонини ошириш учун Samsung iPhone`га рақобатлаша оладиган флагман қурилмаларини тақдим этиши зарур бўлади”, деб ҳисоблайди Гупта.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар