М.В.Ломоносов номидаги МГУ олимлари россиялик ва бельгиялик ҳамкасблари билан бирга литий-ионли аккумуляторлар учун фторидофосфат ванадий ҳамда калий асосида янги юқори кучланишли катод моддасини яратишди. Мазкур иш натижалари Chemistry of Materials нашрида чоп этилди.

Литий-ионли аккумуляторнинг энергия сиғимини чегараловчи асосий элемент – бу унинг катоди. Уларнинг кўпчилиги учун аллақачон энергия сиғимининг максимал даражасига эришилган. Шу муносабат билан, олимлар ва муҳандислар тўлиқ сиғим билан зарядлана оладиган, кўпроқ қувват сақлаб қолувчи ва юқори зичликдаги электр токида ишловчи янги катод моддаларини излашмоқда.

“Ишнинг негизи оддий ғояга асосланган бўлиб, у катион ва анионларнинг геометрик ва биллур хусусиятларининг мослашувини таъминлашдан иборат.” – дея шарҳлайди МГУ кимё факультетининг элеткрокимё бўлими кичик илмий ходими ва ғоя муаллифларидан бири Станислав Федотов.

Олимлар литий ионларининг кенгайтирилган каналлар орқали тез етказилишини таъминлаб берувчи ноёб биллур синчни барқарорлаштиришга эришишди. Изланишлар натижасида, таклиф қилинган катод моддаси 75 фоиздан ортиқ қувватни сақлаган ҳолда юқори тезликда қувват олиш ва тушириш (90 сонияга қадар) хусусиятини кўрсатган.

Модда морфологиясини ва таркибини муқобиллаштиришдан сўнг модда бошқа кўпгина моддалар билан рақобатлаша олади, ҳаттоки NaSICON билан ҳам.

Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, жорий иш натижалари янги литий-ион батареяларини яратиш учун керак бўладиган янги катод моддаларини яратишда кенг имкониятларни яратади ва жиддий туртки бўлади.