Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилот раҳбари шайх Салмон ибн Иброҳим ал-Халифани ФИФА президентлиги учун сайловларда қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда ТАСС немис ахборот агентлиги DPA‘га таяниб хабар берди.

«Ҳозирги вақтда Осиёда ФИФА президентлиги учун икки нафар (Иордания шаҳзодаси Али бин ал-Ҳусайн ҳам номзод – Kun.Uz изоҳи) номзод бор. Биз улардан ташкилотда қайта қуришни амалга ошира оладиганини қўллаб-қувватлашимиз керак. Бу эса ОФК президентидир», - дея таъкидлади ОФК Бош котиби Ричард Лай.

Эслатиб ўтамиз, осиёлик икки номзоддан ташқари УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино ва ФИФА собиқ Бош котиби ўринбосари Жером Шампань ҳам сайловларда иштирок этади.

ФИФА президентлиги учун сайловлар 26 февраль куни бўлиб ўтади.