Регенератив медицина мутахассиси, машҳур жарроҳ Энтони Атала бошчилигида америкалик тадқиқотчилар гуруҳи 3D-биопринтер яратиб, унда инсон қулоғи ҳамда суяк ва мушак тўқималари намуналарини чоп этишга муваффақ бўлишди.

Бундан ташқари чоп этилганларнинг натижасини кемирувчиларга муваффақият билан кўчириб ўрнатишди.

Ушбу ғаройиб биопринтер кашфиётчилари тез орада ушбу ускунадан инсон танасига ҳам трансплантация қилиш мумкин бўлган аъзолар чоп этиш мақсадида фойдаланишларига ишонч билдиришмоқда.

Ҳайвонлар устидаги тажриба муваффақиятли ўтган, икки ҳафтадан кейин каламушларда янги нерв тўқималари шакллана бошлади, суяк имплантатлари эса қон томирлари тизимини шакллантира олди, лекин бунга бир неча ой вақт керак бўлди.

Одамлар устида бу тажрибани қўллашдан аввал бир неча йил сарфланиши мумкин.

“Кейинги йиллар давомида бу соҳада жуда кўп ажойиб-ғаройиб ютуқларга гувоҳ бўламиз. Бу худди илмий фантастикага ўхшайди, лекин қанчадан қанча беморларнинг ҳаётини ўзгартиради”, дея ишонч билдирди Карнеги-Меллон Университети биомедицина инженери Адам Фейнберг.